Аввалроқ Юлдуз Усмонова Юрак номли қўшиғига клип суратга олишни бошлагани ҳақида ёзган эдик.
Мавжуд маълумотларга кўра, суратга олиш жараёни Тошкентда бўлиб ўтган. Бугун, 12 январь куни хонанда клипни оммага тақдим этди.
Клип Youtube’га жойлангач 4 соат ичида 17 минг марта кўрилди. Хонанданинг муҳлислари клип остида изоҳ қолдириш имконияти бўлмагани учун ўз фикрларини ёзиб қолдира олмади. Таъкидлаш жоиз, Усмонова кўпинча клипларига изоҳ қолдириш имкониятини ўчириб қўяди. Катта эҳтимол билан хонанда шу йўл орқали айрим инсонларнинг танқидидан ўзини ҳимоя қилади.
Клип ўзбек шоу-бизнесида учрайдиган усулларда олинган. Ушбу иш қиш фаслининг энг “зўри” бўлишга арзийди.