Аввалроқ бир қатор ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Дубайда қишки таътилни ўтказаётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Дам олаётганлар қаторида хонанда Зиёда ҳам борлиги маълум бўлди. У оиласи билан бирга машҳур ошпаз, асли туркиялик Бурак Ўздемирнинг Дубайдаги ресторанига борди.
Бурак Ўздемир овқатни тайёрлаш жараёнида турли хил шоуларни ташкил этиши билан танилган. Ўздемир таомни тайёрлаб бўлгач хонандани чўчитиб юборди. Ошпаз ўз стилида овқатни тайёрлаб бўлиб, гўёки таом қулаб кетаётгандек кўрсатди ва Зиёдани қўрқитиб юборди. Ошпазнинг ушбу ҳаракатига деярли барча юлдузлар ишониб қолишган.