Суҳбат давомида журналист таниқли режиссердан “камида 20 та сериал суратга оладиган” Аҳад Қаюм ҳақида фикр сўради.
“Ким у? рост гап, мен у ҳақида маълумотга эга эмасман”, – дея таажжубланиб жавоб берди Зулфиқор Мусоқов.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда Аҳад Қаюм олаётган фильм ва сериаллар савияси, киноларнинг номланиши тармоқларда кескин танқид қилиб келинмоқда. Шунингдек, Қаюмнинг нафақат фильмлари, балки унинг яқинларига бераётган совғалари, ҳатто ҳаридлари ҳам эътибор марказида бўлиб келмоқда.