Муҳокамалардан сўнг Отажонов тармоқларда жонли эфирга чиқиб, ушбу фикрини яна давом эттирди ва сайловда қатнашиш нияти борлигини яна бир маротаба такрорлади.
“Президент бўлиш бу бахт эмас, бу дўзах. Чунки бунинг жавобгарлиги бор. Бир давалтнинг президенти бўлган одам ўша давлатнинг ҳар бир аҳолиси нимага ҳақлилигини билмагани учун Аллоҳнинг олдида жавоб беришини тасаввур қила олмайсизлар. Мен бахтсизлигим, куним ўтмаётганлиги ёки артистлик қилиш учун президент бўламан деганим йўқ. Аллоҳ учун халққа хизмат қилиш ниятим бор”, – дейди собиқ хонанда.
Шунингдек, у Ўзбекистонни Ўрта Оисёда ҳар битта масала бўйича энг зўр давлат қилиш нияти борлигини таъкидлади. Жонли эфирда собиқ хонанда президент бўлиш машаққати, унинг масъулияти ва бошқа кўплаб жиҳатлари ҳақида ўз обуначиларига тушинтиришга ҳаракат қилган. Шу билан бирга, у Конституцияга кўра сайловда иштирок этишга ҳаққи борлигини, партия тузиб сайловда қатнашишини яна бир бор такрорлади.