Аввалроқ махсус комиссия концертларни ўтказишга рухсат бергани ҳақида ёзган эдик. Ушбу қарордан сўнг хонандалар концерт саналари ҳақида гапиришни бошлади.
Юлдуз Усмонова ўтган йилдаги каби муҳлисларини яна март ойида хурсанд қилишга қарор қилди. Хонанда 10-25 март кунлари концерт ташкил қилмоқчи.
Концерт Халқлар дўстлиги саройида бўлиб ўтади. Ўтган йили пандемия сабаб бекор қилинган концерт билетлари бу йил ҳам ўтиши маълум қилинди. Шунингдек, таъкидлаш жоизки, яқин кунларда Миллион жамоасининг концерт дастури саналари маълум қилинади.