Усмонова ушбу ҳолат кулгули бўлганини ва ундай одамларга ачинишини айтди.
“Ўзининг касбини қила олмаган, оиласини йўлга қўя олмаган одам президент бўлармиш. Кулгулида, “мне жаль таких людей”. Ўзингдан бошла президентликни. Ёлғонсиз чиқ. Бугун ади дейсан, кечқурун бади дейсан, эртасига яна бошқача. Алишер Навоий айтган, “Оғзига келганни айтмоқ нодоннинг иши, Олдига қўйганни емоқ ҳайвоннинг иши”, – дейди хонанда.
Усмонова шу ўринда президент қандай бўлиши кераклигини, ҳозирги Президент Шавкат Мирзиёев керак бўлса вақтида “герзовой” этик кийиб юрганини, халқдан чиққанини, шунча йил йиқилмай, синмай ишлаб келганини ва ана шундай раҳбарлар президентликка лойиқлигини таъкидлаб ўтди.
“Анекдот қилмаслик керак. Халқни ҳам ҳурмат қилиш керак. Туя ҳаммомни орзу қилган экан”, – дея қўшимча қилди Усмонова.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонандаликни тарк этган Жаҳонгир Отажонов бу йилга сайловларда қатнашиш нияти борлигини айтиб, видеомурожаат йўллаган эди. У керак бўлса партия тузишини ҳам билдирган. Кейинчалик Отажонов яна бир видеомурожаат йўллаб, унда Президентдан битта туманга ҳоким қилиб қўйишни сўраган эди. Бу гапни эшитган яна бир санъатни тарк этган хонанда Шохруҳ Отажоновга Юнусобод тумани ҳокими маслаҳитчиси бўлишни тавсия қилган эди.