Ижтимоий тармоқларда шоу-бизнес вакилларидан бири билан боғлиқ навбатдаги видеолавҳа тарқалди. Бу сафар хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид эътибор марказида.
Тарқалган видеода унинг муҳлисларидан бири хонанданинг олдига бориб, қўшиқ айтишни сўраган. Бунга жавобан хонанда қўшиқ айтмаслигини, у ер тўйхона эмаслигини ва қўшиқ айттиришга пули етмаслигини айтган.
Кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолатни ҳам пиар учун қилинган деб ҳисобламоқда. Эслатиб ўтамиз, кеча актриса Феруза Собитова MY5 телеканaли эфирида жанжал уюштиргани ҳақида ёзган эдик.