Низомиддинова Россияда яшаётган ўзбекистонликларга бағишланган подкастга интервью берди. Актриса Ўзбекистонда қизлар чўмилиш кийимида тушган суратларини ижтимоий тармоқларда эълон қила олмаслигини айтди.
Бизда Ўзбекистонда чўмилиш кийимида тушилган суратни эълон қилиш мумкин эмас. Менда бор унақа суратлар, лекин улар фақат ўзим учун. Шундай суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаб, эълон қилиш мумкин эмас, – дейди актриса.
Низомиддинова Россия сериалларида фақатгина ўзбекистонлик қаҳрамонларни ўйнаши мумкинлигини, бунда эркаклар билан яқин алоқа қилинмайдиган ролларда ўйнашга розилигини билдирган. Актриса шунингдек, Россияга ўрганиб қолганини ва уни иккинчи уйи деб ҳисоблашини таъкидлади.