Маълум бўлишича, ушбу ҳодисага ҳуқуқ тартибот органлари аралашиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказган. Якунда актерлар бир-бирларидан узр сўраган.
“Менинг исмимни олиб бир жойларда гапирганлиги учун мен ҳам қизишиб унга нисбатан эҳтиросга берилиб гапирган гапим учун афсусдаман. Ушбу хатти-ҳаракатим учун минг бор узр сўрайман”, – дейди Қаюм.
“Қизишиб гапирган гапларимдан дили ранжиган юртдошларимдан узр сўрайман”, – деди Раметов.
ИИВ матбуот хизмати томонидан улар ана шундай ҳаракатни яна содир этса, маъмурий ва ҳаттоки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги эслатиб ўтилди.