Актриса Зарина Низомиддинова илк бор турмуш ўртоғи билан тушган суратини эълон қилди. Сурат инстаграмга жойланди.
Суратда актриса ва унинг турмуш ўртоғини бир-бирига лифтда яқин турганини кўриш мумкин. Низомиддинова интрига сақлаган ҳолда севгилисининг юзини кўрсатмаяпти.
Актриса севишганлар куни муносабати билан ушбу суратни эълон қилган. Кўплаб салбий изоҳлардан сўнг Низомиддинова изоҳ ёзиш функциясини ўчириб қўйди. Таъкидлаш жоиз, бу актрисанинг иккинчи турмуши. Эслатиб ўтамиз, Низомиддинова 2020 йилда иккинчи бор она бўлди ва Москвага кўчиб ўтди.