Ижтимоий тармоқларда Аҳад Қаюм ва актриса Ҳалима иштирокидаги жанжал видеоси тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода продюссер ва актриса ўзаро жанжаллашганини ва бир-бири билан муштлашишга тайёр бўлганини кўриш мумкин. Уларни атрофдагилар ажратиб қолган. Катта эҳтимол билан Ҳалимага Қаюмнинг айтган гаплари ёқмаган.
Аввалроқ Қаюм рекламаларда камига 1 млрд.га тушишини айтган ва пули етмаганларга рекламага Даврон Кабулов, Муниса Ризаева ёки Халимахонни чақиришини тавсия қилган эди.