Ферузанинг сўзларига кўра, бунга сабаблар кўп. Улардан бири Ферузанинг кўп вақт давомида Ўзбекистонда бўлмаганлигидир. У узоқ вақт давомида «Мендирман Жалолиддин» сериалида суратга тушиш учун Туркияда бўлиб қайтди.
Тайёргарликка вақт бўлмагани учун контрактни тугатишга тўғри келди. Менга гонораримни келишилганлиги бўйича тўлашди, – дейди актриса.
Актриса шунингдек, “Миллион” жамоасидаги фаолияти давомида кўпроқ комедия жанрида ўсишга эришганини тан олди. Лекин, у бошқа томондан ҳам ривожланиш учун “Мендирман Жалолиддин” лойиҳасини танлаганини айтди.
Кастингдан ўтганимни билгандан сўнг Даврон (Даврон Кабулов, Миллион жамоаси етакчиси – таҳр.) жуда хурсанд бўлди. Сериал лойиҳасининг устуворлигини ҳисобга олиб, мени қўллаб-қувватлади”, – дея таъкидлади актриса.
Эслатиб ўтамиз, Феруза Норматова «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалида Ўтрор ҳокими Инолчихоннинг қизи ролини ижро этди.