Катта эҳтимол билан собиқ хонанда октябрга қадар ўз номзодини илгари сура олмайди. Унинг номзодини илгари сурувчи партиялар ҳозирча мавжуд эмаслиги ушбу фикримизга исбот бўла олади. Лекин, Отажоновнинг тадбиркорлик фаолияти яхши ривожланмоқда. Отажонов хонандаликни тарк этгач, бутун фикру ҳаёлини бизнес лойиҳаларга қаратган.
Яқинда бўлиб ўтган инстаграмдаги жонли эфир вақтида собиқ хонанда ғишт заводи борлигини айтди. Бундан ташқари, Отажонов бошқа тадбиркорликлардан ҳам дивидент олиб туриши маълум бўлди. Унча кўп бўлмаган вақт оралиғида собиқ артист Туркияда эркаклар ички кийимини ишлаб чиқарувчи фабрикани ҳам ишга туширган.
Тўйлар мен учун энг оҳирги ўринда эди. Менда жуда кўп бизнес лойиҳалар бор. Мени тўйларга кам чақиришлари учун 10 минг доллар сўрар эдим. Тўғрисини айтсам, бу пуллар ҳам мен учун катта пул эмас, – дейди Отажонов.