Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг инстаграмда жонли эфир вақтида айтган гапи яна муҳокамалар марказида бўлиб қолмоқда.
Бу сафар собиқ артист ҳаётида содир бўлган хиёнат ҳақида гапирди. Унга эфир вақтида “кимга хиёнат қилгансиз?” деган мазмунда савол берилди.
Ҳеч кимга хиёнат қилмаганман, лекин шахсий ҳаётда бўлган, Аллоҳ кечирсин. Чунки бунга аёлларнинг ўзи мажбур қилган. У пайтлари биз ёш бўлганмиз, – дейди Отажонов.