Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ҳақида сериал олинаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Унда ҳиндистонлик актер Шухруҳхон иштирок этаётгани маълум қилинган эди. Маданият вазирлиги ушбу хабарга изоҳ берди.
Тарқалган маълумотда сериал 2 та фаслга бўлиниши ва съемка жараёнлари яқинда бошланиши маълум қилинган.
Маданият вазирлиги ушбу хабарларни рад этди. Вазирлик ахборотида томонлар ҳиндистонлик актерни жалб қилиш бўйича шартнома қилинмаганлиги маълум қилинди.