Ўзбек тўйларида актер ва актрисаларни бошловчи сифатида таклиф қилиш ҳолати тез-тездан кузатилмоқда. Ўзбек шоу-бизнеси вакилларини тўйларга чақириш қанчага тушиши маълум қилинди.
Ситора Фармонова (актриса)
Фармонованинг тўйларда бошловчилик қилиши 400-500 доллар бўлади. Актриса асосан пойтахтдаги тўйларга чиқади. Фармонова қўшни республикаларда ҳам машҳур.
Луиза Расулова (актриса)
Луиза Расулова ҳам Ситора Фармонова сингари тўйларда бошловчилик қилади. Актрисанинг тўйларга чиқиши 350-400 долларга айланади.
Наргиза Абдуллаева (актриса)
Актриса «Чархпалак» сериалидаги роли орқали маълум ва машҳур. Абдуллаева тўйдаги хизмати учун 250-300 доллар олади.
Карен Гафуржонов (актер)
Актер Карен Гафуржонов ҳам актерлик фаолияти билан бошловчиликни бирга олиб бормоқда. Гафуржонов тўйдаги чиқишига 400 доллар олади.
Фарход Алимов (бошловчи)
Райҳоннинг эри Фарход Алимов ўзбекистонликларнинг тўйларида кўпроқ кўриниш беради. Алимовнинг бошловчилик қилиши 500-600 доллар бўлади.