Аввалроқ режиссер Аҳад Қаюм ва Ҳалима Ибрагимова ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида ёзган эдик. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари пойтахтдаги ресторанларнинг бирида ёқалашди.
Ушбу ҳодисадан сўнг Ҳалима видеомурожаат қилиб, бу пиар эмаслигини айтган эди.
Аҳад Қаюм ўз навбатида бу ҳодиса юзасидан пауза олишга қарор қилди ва узоқ вақт давомида изоҳ бермади. 23 февраль куни режиссер видео эълон қилди ва унда барча можароли ҳолатларга тўхталиб ўтди. Қаюм видеомурожаатида Ибрагимовадан узр сўради ва актриса билан гаплашиб олганини айтди. Қаюмнинг сўзларига кўра, конфликтга якун ясалган ва улар ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Таъкидлаш жоиз, Қаюм сўнгги вақтларда можаролари билан танилган эди.