Алимов Райҳон унинг тўртинчи турмуши эканини айтиб, уларнинг танишувига “Prado” автомобили сабаб бўлганини айтди.
Аввал биз дўст эдик. У 16 сентябрда мени, Рашид ака (Хонанда Рашид Халиков – таҳр.)ни ва уларнинг турмуш ўртоғини туғилган кунига чақирган. Мен улар яшайдиган ҳудудда уй олиб уларга қўшни бўлганман. У пайтлар Райҳонга уйланишим ҳаёлимда ҳам йўқ эди. Ўша пайтда у ердан уй олиб, болаларимга қураман деганман. Туғилган кунда Райҳон машина оламан деган ва Рашид акага юзланган. Рашид ака эса сенинг машина билан шуғуллунадиган дўстинг бор деб менга йўналтириб юборган. У пайт Прадо ҳайдардим ва у ҳам шу машинага қизиқиб қолган. Шу билан унга Прадо олиб бердик ва шундан сўнг бу кнопкани қанақа босади бу нима деб сўрайверган ва шу билан бошланиб кетган. 2-3 ой ичида ҳал бўлиб кетган, – дейди бошловчи.
Алимов Райҳонга уйлангач турли миш-мишлар тарқалганини, хотини ва фарзандларини ташлаб кетди деган гап сўзлар тарқалганини айтди. Фарҳод аслида ундай бўлмаганини, аввалги турмушидан қонуний ажрашганини ва учта фарзанди ҳамда Райҳоннинг иккита фарзанди билан бир уйда яшашини маълум қилди.