Кеча, 2 март санасида ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. 74 ёшли халқ артистининг ўлими ҳақидаги хабарлар телеграм каналларда эълон қилинди.
Хонанданинг ўғли Шохжаҳон Жўраев ушбу хабарни рад этди. Шохжаҳон отаси ўзини яхши ҳис қилаётганини ва фейк хабарларга ишонмасликни чақирган.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ хонанданинг муҳлислари Шерали Жўраевнинг ташқи кўринишидан ҳавотирланаётган эди. Тарқалган суратларда хонанданинг озиб кетганини кўриш мумкин. Лекин, Жўраевнинг яқинлари ва қариндошлари у Наврўз байрамига бағишланган давлат тадбирига тайёрланаётганини маълум қилди.