Маълум бўлишича, собиқ хонанда айни вақтда Туркияда бўлиб турибди. Унинг маълум қилишича, унга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ бўлмаган. У фарзандларининг олдида бўлиш учун хориж давлатига чиқиб кетган.
Мен Туркияга кимдандир қўрқиб, қочиб кетганим йўқ. Ҳеч қандай тазйиқ ёки ҳурматсизлик бўлмади. Бемалол гапларимни гапириб, сиёсий майдонга кириб келиб, ишимни давом эттиряпман. Туркяидалигимнинг сабаби ўғлим пандемия сабаб Туркяида узоқ муддат қолиб кетяпти ва ҳужжати чиқмаяпти. Шуни кутяпман ва уларни Ўзбекистонга олиб бормоқчиман. 2 йил бўлди боришмаганига, – дейди Отажонов.
Собиқ хонанда ҳамма иш битгач юртига қайтишини ва фаолиятини давом эттиришини айтиб, фойдаланувчилардан ҳар хил гапларни гапирмасликни сўраб қолган.