Хонанда Муниса Ризаева турмушга чиқаётганини сурат орқали ифодалади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Хонанда инстаграмдаги саҳифасида никоҳ узугини қабул қилиб олаётгани акс этган суратни жойлади. Унга узукни эркак топшираётгани маълум бўлади. У сурат изоҳида хурсандчиликни акс этувчи “смайлик”ни қолдирган.
Шунингдек, сурат изоҳида хонанданинг синглиси жуда хурсанд эканини маълум қилган. Мунисани ўзбек шоу-бизнесининг бошқа вакиллари ҳам табриклаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли хонанда аввалроқ турмушга чиқаётганини айтган эди.