Каниза номи остида ижод қилувчи хонанда Шахризода Ахмедова турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда хонанданинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Каниза унинг қўлига узук тақишаётгани акс этган суратни эълон қилди. Суртдан у розилик билдирганини билиш мумкин.
Эълон қилинган суртда йигитнинг юзи беркитилган. Ҳозирча 35 ёшли хонанда севгилисининг юзини кўрсатгиси келмаяпти. Таъкидлаш жоиз, хонанда 2016 йилда турмушга чиққани хабар қилинган эди.