Аввалроқ актер Алишер Узоқов Ўзбекистонни тарк этгани айтилган эди. Актер Дубайга кетган эди.
Узоқов кинодан кетиши ва Smartbolla IT-компаниясига ўтганини айтган эди. Актернинг муҳлислари унинг ушбу қарорини эшитгач, фикридан қайтишни сўраб қолган эди.
Актер инстаграмдаги жонли эфир вақтида нима сабабдан кетганини айтган. Узоқовнинг айтишича, у касбини бутунлай тарк этмаган. Актер Ўзбекистонда сифатли кинолар суратга олинмай қўйилгани учун ушбу қарорга келганини таъкидлади. Узоқов актерлик касбини севишини ва шу сабабдан ҳам фильмларда суратга тушмаётганини айтди. Актернинг сўзларига кўра, агар сифатли таклифлар бўлса у кинода тушишга тайёр. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Ўзбекистонни кўплаб актерлар тарк этган эди. Улар орасида энг машҳури Улуғбек Қодиров ҳисобланади.