Шодиеванинг сўзларига кўра, у оиласи билан банд бўлган. Актриса оила доим биринчи ўринда бўлиши кераклигини айтди.
Инсон турмушга чиққандан сўнг асосий эътиборини оиласига қаратиши керак. Оила жипслашмагунча бирга бўлиш керак ва бундай ҳолатларда карьера ҳақида ўйламай қўяр экансиз. Ўғлим ҳам улғайиб бораяпти, энди таклифларни кўриб чиқсам бўлади. Яқинда Қодирхон сериали ва бир нечта клипда суратга тушдим. Таклифларни кутаман ва агар сценарий ёқса суратга тушишни бошлаб юборамиз, – дейди актриса.