Ижтимоий тармоқларда ўзбек шоу-бизнеси вакиллари иштирокидаги навбатдаги можароли видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода актриса Дурдона Қурбонова ёш йигит билан гап талашиб қолганини ва сўнгра унинг Малибусининг ойнасини синдирганини кўриш мумкин.
Актриса видеога “Ҳеч кимга ишонч йўқ” дея изоҳ қолдирган. Ҳозирча можаро сабаби маълум эмас. Лекин мухлислар буни навбатдаги пиар дея баҳоламоқда. Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда шоу-бизнес вакиллари жанжалли видеолар билан ўзларини пиар қилишмоқда.