Актриса Зарина Низомиддинованинг кенжа ўғли бир ёшга тўлди. Бу ҳақда актриса инстаграмда маълум қилди.
Низомиддинова туғруқхонада олинган архив видеони эълон қилди. Видеода янги туғилган чақалоқ ва актрисанинг ўзини кўриш мумкин.
Актрисанинг муҳлислари Низомидднова туғруқдан кейин ҳам жуда яхши кўринишга эга бўлгани ва ортиқча вазн йиғмаганидан ҳайратда эканини яширишмаган. Актрисанинг ўзи фарзандига барча эзгу тилакларни билдириб қолган ва ўғлини яхши кўришини айтган. Таъкидлаш жоиз, актриса иккинчи фарзандини иккинчи турмушидан Москвада дунёга келтирди. Ҳозирча Низомиддинованинг севгилиси ҳақида маълумот берилмаган. У аввалроқ эри билан тушган суртни эълон қилган эди. Лекин унда эркакнинг юзи кўринмаган.