Маълум бўлишича, актрисани ўзидан анча ёши катта бўлган, 50дан ошган режиссер зўрламоқчи бўлган. Ўшанда актриса 14 ёшда бўлганини айтиб ўтди. Актриса режиссер ўз ниятига эриша олмаганини, юзига сумка билан уриб қочиб кетганини маълум қилди.
“Бу ҳодиса Ўзбекфилмда бўлган. У режиссер менинг бувимни ва дадамни жуда яхши биларди. Мен унга ишонганман”, – дейди актриса.
Дастур бошловчиси ўша режиссер ким дея берган саволига актриса у Саид Мухторов эканини айтган. Ҳозирча режиссернинг ўзи ушбу ҳолатга изоҳ бергани йўқ.