Убайдулло Омон биринчи турмуш ўртоғи вафот этгандан сўнг иккинчи марта уйланди. Актёр ҳаётида иккинчи марта севиб қолганини айтди.
Актернинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг муҳаббатни ҳис қилмай қўйган. Лекин, орадан вақтлар ўтгач у яна севиб қолган ва ҳозирда турмуш ўртоғи билан бахтли.
Мен яна севиб қолдим. Шундан сўнг уйланишга қарор қилдим. Мен яна бахтлиман, – дейди актер.
Таъкидлаш жоиз, актернинг иккинчи турмуши кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари янги оила вакилларининг ёшидаги фарқдан ажабланган. Эслатиб ўтамиз, актернинг турмуш ўртоғи 44 ёшда.