Хонанда Юлдуз Усмонова Олий Мажлисдан чиқариб юборишганини эслаб ўтди. Хонанда бу ҳақда интервью давомида гапирди.
Усмонованинг сўзларига кўра, уни ташқи кўриниши учун чиқариб юборишган. Хонанда Олий Мажлисга енги йўқ кўйлайда келгани учун бинодан чиқариб юборилган.
Шу сабабга кўра хонандадан кийимини алмаштириш ва бинони тарк этиш сўралган. Усмонова санъат олами вакилларига кийим кийишда чеклов бўлмаслик ва эркинлик берилиши кераклигини айтди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда ҳамкасбларининг ўлимида уни айблашгани ҳақида гапириб ўтган эди.