Абдуллаеванинг сўзларига кўра унга жазман бўлиш таклифи билдирилган ва ушбу таклифларни рад этгани учун санъатдан бироз вақт кетишга мажбур бўлган.
Менга жуда катта таклифлар тушган ва мени санъатдан олиб ташлашган. Қўли ҳамма ерга етадиган инсонларнинг жазмани бўлмаганим учун санъатдан узоқлашганман. Мен ҳам айрим инсонларга ўхшаб “санъатда чиқишим керак экан, энг оҳирги машина олиб беряпти-ку нима қилибди иккинчи, учинчи хотин бўлсам” деб юрсам бўлар эди. Лекин нима қиламан бировни бахтсиз қилиб”, – дейди актриса.
Наргиза Абдуллаева орада бироз вақт йўқ бўлиб кетганини ва унга йўл қўйишмаганини қўшимча қилди. Актриса ўз кучи ва яхши инсонлар кўмаги билан яна санъатга қайтганини айтди.