Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков журналистлар билан мулоқот вақтида лавозимидан кетса нима иш қилиши ҳақида сўзлаб берди.
Назарбеков вазирликдан кетгандан сўнг ёшларни санъат йўлида тарбиялаш, уларни қўллаб –қувватлаш билан шуғулланишини айтди. Вазир ўзи лавозимга тайинланишдан олдин ҳам шу иш билан шуғулланганини, лекин ҳозирча унга “пауза” босиб қўйилганини қўшимча қилди.
У шунингдек, лавозимидан кетса уни маданият тизимида тубдан ўзгаришлар қила олган вазир сифатида эслашларини хоҳлашини айтди.