Шу кунларда хонанда Алишер Файз инстаграмда янги суратини эълон қилди. Ушбу суратда хонанда маҳаллий бозордаги машҳур бренд футболкасини реклама қилган.
Қўшиқчининг муҳлислари улар ёқтирган хонанданинг ҳаддан ташқари озиб кетганидан ҳавотирга тушган. Фойдаланувчилар хонандада соғлиғи билан муаммо бор деб ҳисобламоқда.
Таъкидлаш жоиз, хонанда кейинроқ суратни ўчириб ташлаган. Таққослаш учун айтиш мумкинки, Алишер Файз доим халқ кўз ўнгида тўлачадан келган ҳолда кўриниш берган ва ушбу ҳолат ҳақиқатда саволлар туғдиради. Хонанда балки вазн ташламоқчи бўлгандир, лекин ҳозирча унинг ўзи ушбу ҳолатга изоҳ бергани йўқ.