Лола ўз изоҳида Ўзбекистон келажагидан хавотирда эканини билдирган.
Баъзан юртдошларимизнинг изоҳларини ўқиб, Ватаним учун оғринаман. Бизни келажакда нима кутяпти?
Ҳамма нарса унутиляпти, йўқ қилиняпти, бузиляпти... Маданият, билимлилик, бағрикенглик, ижодий салоҳият, санъат... Булардан ҳозир асар ҳам йўқ... Тугади. Атрофда фақат диний аралашув. Фанатизм ва бошқалар фикри қадриятларини қабул қилмаслик...Ҳозир менга шу сўзларим учун айбловлар ёғилса керак. Афсус. Мен чиндан ҳам ачинаман, – дейди Лола.
Аввалроқ хонанда янги кийимда кўриниш бергани учун танқидлар остида қолган эди.