“Оқ ранг ҳар доим ҳам гўзалликни ифодаламайди. Зеро, кафан оқдир, аммо қўрқинчлидир. Қора ранг ҳар доим ҳам қабоҳатни англатмайди. Зеро, Каъба қорадир, лекин гўзалликда тенгсиздир.
Инсон ташқи кўриниши билан эмас, ахлоқи билан гўзалдир. Агар ҳақиқий эркакликнинг белгиси баланд овозда бўлса, эркаклар учун эшак намуна бўлар эди. Агар аёллик назокати яланғочликда бўлса, дунёдаги энг гўзал хилқат маймун бўлар эди”.
Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг инстаграм саҳифасидан жой олган ушбу фикрлар кўпчилик мухлисларини хаяжонга солди. Ҳатто айримлари: “Ўзбекистон хонандаларининг ичида биринчи эшитишим бундай ақллли фикрни. Охиригача шундай кетинг”, дейшгача борган. Бироқ бу ақлли фикрларни Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўзи ижод этмаганини, шунчаки кўнглига ёққани учун саҳифасига жойлаштирганини улар билишармикан?!
Ҳордиқ.уз