Ярашева YouTube каналларининг бирига берган интервьюсида биринчи турмушида бошидан ўтказган қийинчиликлари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, биринчи эри уни рашк қилиб озор берган ва маст ҳолатда калтаклаган. Шунингдек, у мухлисларига фарзандни ўртага қўйиб қасам ичмасликни малаҳат берган
Жуда кўп инсонларнинг ҳаётида, айниқса ёш оилаларда шунақа вазиятлар бўладики, ҳеч қачон болани ўртага қўйиб қасам ичиш керак эмас. У одам (актрисанинг биринчи турмуш ўртоғи – таҳр.) ‘агар оиламнинг заррача кўнглини оғритсам, боламнинг ўлигининг устида турай’, деб қасам ичган. Шундан сўнг 4 ёшли қизим ўлиб қолди, – дейди актриса.