Хонанда Лола Йўлдошева куни кеча инстаграм саҳифасига турмуш ўртоғи билан соҳилда бир-биридан бўса олаётгани суратини жойлаштирди.
Менталитетимизга кўра, тунда, болалар ухлаганидан сўнг қилинадиган иш бутун оламга намойиш этилди. Яна бунинг устига бу намойишдан Лола заррача хижолат тортаётгани йўқ. Буни унинг расм ёнига ёзиб қолдирган изоҳидан ҳам билиб олиш мумкин, дейилади Hordiq.uz тарқатган хабарда.
Хонанда суратга қуйидагича изоҳ қолдирган.
– Севинг ва севилиб юринг…
P/s: Ажойиб изоҳ, илиқ сўзлар билан оиламизга бахт тилаётганларга катта раҳмат! Менга қандай яшашни ўргатмоқчи бўлаётган, турмуш ўртоғидан бўса олмай, болаларини лайлак келтириб берадиганларни эса блоклаб қўяман.
Буни қаранг! Хонанда бу билан ҳамма ҳам бу ишни қилади, ахир болаларни лайлак олиб келиб бермайди-ку, демоқчи, қўшимча қилди Hordiq.uz.