Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайга лавозим таклиф қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, хонанда ижтимоий тармоқлар орқали пойтахтда чиқиндилар мавзуси юзасидан видеомурожаат қилган. Шундан сўнг ҳокимлик ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, хонандага мазкур йўналишда фаолиятини давом эттириш учун лавозим таклиф қилди.
Санжайга ўзи яшайдиган туман, яъни Шайхонтоҳур туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари лавозими таклиф қилинди.