Ёшлар давлат театрининг юқори даражали актёри Бобур Йўлдошев “Дийдор” ёшлар театрига директор этиб тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Актёрни ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарор маданият вазирлиги томонидан қабул қилинди. Маълумот ўрнида айтиш муминки, Бобур Йўлдошев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У олий маълумотли.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ёшлар театрида бошлаган. Фаолияти давомида 40га яқин ролларни ижро этган. Йўлдошев 1998 йилдан буён кино ва ТВ соҳасида ҳам фаолият юритиб келмоқда.