Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов сиёсатдан чекинганини маълум қилди. Отажонов инстаграмдаги жонли эфир вақтида бу ҳақда маълумот берди.
Унинг айтишича, Отажонов ота-онаси сабабли ушбу қарорга келган. Собиқ хонанда бу соҳада ишлаш машаққатли эканини билдириб, барчадан узр сўраган.
Отажонов видеомурожаатида энди ўзининг соҳасига қайтишини ва “Онам учун” дея номланган концерт беришини маълум қилди.