Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ куйлади, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, вазир Назарбеков Оғабек Собиров билан бирга қўшиқ куйлаган. Тўйдан тарқалган видеода улар маросимнинг сўнгги қўшиғини куйлаётганини ва ушбу садолар остида ёш келин-куёвлар чиқиб кетаётганини кўриш мумкин.
Улар биргаликда ўзбек халқ қўшиғи “Ёр-ёр”ни куйлаган. Таъкидлаш жоиз, Назарбеков касби ўзгаргандан сўнг тўйларда қўшиқ айтмаётган эди.