Хонанда Юлдуз Усмонова коронавирусга қарши вакцина олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Хонанда турмуш ўртоғи билан бирга вакцина олди. Хонанда ва унинг эри Россиянинг Спутник V вакцинасини танлади.
Хонанданинг эрининг сўзларига кўра, вакцинациядан сўнг уларда чарчоқ аломатлари кузатилган. Лекин, Усмонованинг эри ҳарорат бўлмаганини ва бошқа ножўя таъсирлар кузатилмаганини айтмоқда. Ҳозирда улар ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Эслатиб ўтамиз,аввалроқ Ўзбекистон маданият вазири вакцина олган эди.