Актриса видеода Тошкентга келганини ва бу ердалигидан бахтиёр эканини айтган. Низомиддинова пойтахт кўчалари аввалгидан ҳам гўзал бўлганини билдирган.
Ҳаммага салом. Кўриб турганингиздек мен Тошкентга қайттим. Энди нима дейсизлар? Менда ҳаммаси зўр. Кўчаларимиз жуда гўзал ва бетакрор. Ҳаммаси чиройли, – дейди актриса.
Низомиддинова ушбу пост остида жуда кўп ёмон изоҳ қолдирилгани учун ушбу функцияни ўчириб қўйган. Эслатиб ўтамиз, актриса россиялик бизнесменга турмушга чиққандан сўнг Москвага кўчиб ўтган эди.