Актёр Интервью ТВ каналига берган интервьюси давомида шу мавзуга тўхталиб ўтган.
Мен бир марта ичкуёвликнинг иссиқ-совуғини татиганман. Биринчи собиқ аёлим Райҳон тўйимиздан олдин “меникида яшаймиз”, деб айтганида мен рад қилишга уринганман, – дейди актёр.
У шунингдек, Райҳонга ижарада яшашни таклиф қилганини айтди. Райҳон эса ўз навбатида синглисини катта уйда бир ўзини ташлаб кета олмайман дегандан сўнг Йигитали ушбу таклифга рози бўлганини айтди. Йигитлига суҳбат давомида қайнотангизнинг уйида яшайсизми деган савол ҳам берилган. Актёр ушбу саволга кескин жавоб бериб, рад этди.