Аввалроқ актёр Йигитали Мамажонов интервью берганини маълум қилган эдик. Актёр интервью давомида собиқ хотини Райҳон билан муносабати ҳақида гапирган.
Мамажонов Райҳонга қиммат совғалар олиб беролмагани учун ажрашганини айтган. Актёр шунингдек, пули камлиги учун ўзини айбдордек хис қилганини билдирган.
Ушбу интервью ва Йигиталининг гапларидан сўнг тармоқ фойдаланувчилари Райҳонни айблашган. Хонанданинг ўзи эса ҳайратда эканини айтган. Райҳон яқин кунларда бу бўйича гапиришини билдирган. Хонанда ўзига келиб олиши учун вақт кераклигини ва шундан сўнггина собиқ эрининг айбловларига нисбатан жавоб бера олишини таъкидлаган.