Николай Басков: "Бетакрор Юлдуз Усмонова, сиз қўшиқ куйлаганингизда, мен худди ўзбек паловини тановвул қилаётгандек бўламан" (ВИДЕО)

Николай Басков: "Бетакрор Юлдуз Усмонова, сиз қўшиқ куйлаганингизда, мен худди ўзбек паловини тановвул қилаётгандек бўламан" (ВИДЕО)
Тошкентда ҳашаматли "Humo Arena"сининг тантанали очилиш маросимида Россия эстрадасининг энг ёрқин юлдузлари иштирок этди.

Россия эстрада ва опера юлдузи Николай Басков Тошкентда "Humo Arena" спорт мажмуасининг очилиш маросимида бошловчилик қилди ва тантанали маросимнинг асосий қисми якунлангач, ўзбекистонлик мухлисларини "хит" бўлган тароналари билан хушнуд этди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон.

Басков кеча давомида Ўзбекистон ҳақида илиқ гаплари ва мақтовларини асло аямади. Хусусан, мамлакат президентига таклиф учун чексиз миннатдорлик билдирди ва мамлакатда рўй бераётган ўзгаришларга юксак баҳо бериб, ижобий ўзгаришларга бош-қош бўлаётган Ўзбекистон президентига соғлик, зафарлар тилади.

У шунингдек, "Humo Arena"сининг очилишига ташриф буюрган Россия эстрадаси "поп-қироли" Филипп Киркоров билан биргаликда "Ибица" дуэтини куйлагач, Филипп билан азалдан қадрдон эканини, ўрталаридаги дўстлик кун сайин мустаҳкамланиб бораётганини, Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасидаги дўстлик ришталари ҳам мана шундай мустаҳкам бўлиб бораверишини тилади.

Юлдуз Усмонованинг чиқишидан кейин, Басков Ўзбекистон примадоннасига чиройли комплимент қилди.

"Бетакрор Юлдуз Усмонова, сиз қўшиқ куйлаганингизда, мен худди ўзбек паловини тановвул қилаётгандек бўламан", - деди Басков ва Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновани ўпиб, олқишлаб қўйди.

Россия "олтин овози"нинг ўзбек санъаткорига бу хушомади залда гулдурос қарсаклар билан қарши олинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Йўловчи 17 март 2019 07:44
    Шу гап комплементми? Бу Юлдузнинг устидан кулишку! Юлдуз : Мен сизнинг кушиқларингизни эшитсам рус карам шўрвасини ичгандек бўламан демабди афсус...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » Николай Басков: "Бетакрор Юлдуз Усмонова, сиз қўшиқ куйлаганингизда, мен худди ўзбек паловини тановвул қилаётгандек бўламан" (ВИДЕО)