Унинг сўзларига кўра, хонанда илк марта 1992 йилда тақиққа тушган ва Европада қолиб кетган. Усмонова 4-5 йил Ўзбекистонга қайтиб кела олмагани ва келган тақдирда ҳам аэропортнинг ўзидан ортга қайтариб юборишгани ҳақида гапирди.
Балки у одамни яхши кўрганлар бордир, лекин шу одамни даврида биз эзилдик. Талантлар йўқ бўлди, эртага улар яна келадими йўқми худо билади, – дейди хонанда.
Усмонова интервью давомида “у одам” деганда кимни назарда тутгани ва дастлабки “запрет”и сабабини очиқламаган.