Хонанданинг сўзларига кўра, ҳаммаси Сурхондарёдаги концерт сабаб юзага келган. Ўшанда концерт бўлиши керак бўлган стадионда жанжал келиб чиққан.
Мен Сурхондарёга концерт бергани бордим. Биз у ерда куйладик, лекин пул беришмади. Йўлда қайтишда Шўрчида яна бир концерт бор эди. Ташкилотчилар бирданига иккита концерт учун пул беришни ваъда қилишди. Биз иккинчи концертга ҳам бордик. Мени тадбир бўлиши керак бўлган стадион ёнидаги кафеда қолдиришди. Созандаларим эса ичкарида тайёрланишаётган эди. Менинг саҳнага чиқадиган вақтим келди лекин мени ҳеч ким олиб кетмади. Йиғилганлар эса жанжаллашиб кетди. Бу 2003 йилда бўлган воқеа. Мен Тошкентга келганимда ўша концерт сабаб тақиққа тушганимни билдим, – дейди хонанда.
Нурсаидова хавфсизлигига таҳдид солинганини ва қийинчилик билан пойтахтга етиб келганини айтди. Унинг фикрича, бунинг ҳаммаси уюштирилган ва бу кимгадир керак бўлган. Хонанда 2004 йилда тақиқдан чиққан ва 2006 йилда яна “запрет” бўлган. У иккинчи тақиқ сабабини билмаслигини айтди. Нурсаидова барча тегишли органларга мурожаат қилганини, лекин саволларига жавоб топа олмаганини таъкидлади.