Хонанда Шохжахон Бозоров янги қўшиқ куйлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Бозоров қўшиғида порахўрларни жазолашни таклиф қилган. Хонанда коррупция учун қулоқ, қўл ва оёқларни кесиб ташлашни таклиф қилди.
Бозоров қўшиқ давомида давлат раҳбарига мурожаат қилиб, мутасаддиларга қаттиқ туришни таклиф қилган. У шунингдек, монополистлапрга халқни ўйлашни таклиф қилган. Хонанданинг янги ижод намунаси тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб фойдаланувчилар Бозоровнинг ғоясини қўллаб-қувватлаган.