Актриса Зарина Низомиддинова трендда қолишда давом этмоқда. Актриса инстаграмдаги саҳифасида келин кўйлакда тушган суратини жойлаб, муҳокамалар остида қолиб кетди.
Низомиддинова суратга изоҳ ёзмаган. Бундан ташқари, актриса фотога изоҳ ёзиш функциясини ўчириб қўйган.
Ҳозирча актриса тўйга тайёрланаяптими ёки бирон бир келин кўйлак салони рекламаси учун шундай суратни жойладими маълум эмас. Таъкидлаш жоиз, Низомиддинова бир неча йилдан бери россиялик бизнесмен билан яшамоқда. Лекин улар оила қургани юзасидан тадбир ташкил этмаган. Эслатиб ўтамиз, актриса ўтган йили иккинчи марта она бўлганди. У фарзандини Москвада дунёга келтирди. Низомиддинова Россия пойтахтида яшаш учун кўчиб ўтди. Ўтган ойда эса Ўзбекистонга вақтинча қайтиб келди.