Аввалроқ Юлдуз Усмонова ҳамкасби Озода Нурсаидова билан ярашиб олгани ҳақида ёзган эдик. Хонандалар кўп йиллар давомида бир-бирининг репутациясини туширганликда айблаган эди.
2 сентябрь куни тармоқларда Усмонова ва Нурсаидованинг бирга тушган сурати тарқалди. Хонандалар мустақиллик байрамида ярашиб олган эди.
Бугун, 4 сентябрь куни тармоқларда Юлдуз Усмонованинг видеоси тарқалди. У ўз видеомурожаатида Нурсаидова билан можаро якунланганини айтган. Усмонова Нурсаидова қилган ишидан пушаймонлигини билдирганини айтиб, ярашганини таъкидлаган. Хонанда шунингдек, ҳеч ким билан можарода бўлишни истамаётганини ва душманлар сонини кўпайтиришни хоҳламаслигини маълум қилган.
Таъкидлаш жоиз, томонлар ярашиб олгани ҳақидаги хабардан сўнг мухлислар улардан дует кутишмоқда. Ҳозирча қўшиқ ёзиладими йўқми маълум эмас.